Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси видеоанжуман шаклида бўлиб ўтади. У Абдулла Арипов раислигида ўтади
Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси кун тартибига Ҳамдўстлик иштирокчи давлатларининг турли жабҳалардаги ҳамкорлигига оид 15 та масала киритилган.
2020 йил 29 май куни Ўзбекистон Республикаси раислиги доирасида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси видеоанжуман шаклида бўлиб ўтади.
ТИВ хабарига кўра. мажлис Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтади. Тадбирда Озарбойжон бош вазири Али Асадов, Беларус бош вазири Сергей Румас, Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин, Молдова бош вазири Ион Кик, Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода, Арманистон бош вазири ўринбосари Мгер Григорян, Қирғизистон бош вазири ўринбосари Эркин Асрандиев, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этиши кутилмоқда.
Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси кун тартибига Ҳамдўстлик иштирокчи давлатларининг турли жабҳалардаги ҳамкорлигига оид 15 та масала киритилган.
Музокаралар чоғида иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари юзасидан фикр алмашинилади ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:53 / 13.04.2026