Илон Маск Cybertruck автомобилида Лос-Анжелес остидаги туннелдан ўтди (видео)
Америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaсeX компаниялари раҳбари Илон Маск телебошловчи Жей Лено билан бирга Tesla’нинг янги модели Cybertruck’да Лос-Анжелесда қурилган ер ости туннелидан ўтди.
Ушбу ҳодиса Ленонинг Jay Leno's Garage телешоусида акс этган. Маск Ленога машинани синаб кўришни таклиф қилган. Дастур бошида улар янги электромобилнинг дизайнини муҳокама қилишади. Бунда Tesla дизайнери Франц фон Хольцхаузен машина юкхонасининг сурилиб очилувчи қопқоғини кўрсатади, Маск эса унинг устига чиқиб, конструкциянинг қанчалик мустаҳкам эканлигини намойиш қилади.
Таъкидлаш жоиз, дастур Cybertruck ҳали тажрибавий намуна сифатида мавжуд бўлган январь ойида суратга олинган.
Маск телебошловчи билан суҳбатда машинанинг серияли ишлаб чиқарилувчи версияси стандарт гаражга кира олиши учун унинг ўлчамларини 5 фоизга камайтирмоқчи эканлигини маълум қилади.
Cybertruck ўзининг катта ўлчамларига қарамай, 1,5 километрлик туннелга кира олган ва уни тўлиқ босиб ўтган. Туннел охирида машина махсус платформага қўйилиб, ер сиртига чиқарилган.
Tesla Cybertruck 2019 йил 22 ноябрда тақдим қилинган. У 2021 йил охирида 39990 долларлик бошланғич нарх билан сотувга чиқарилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:37 / 13.11.2024
The Guardian Twitter’ни тарк этишини маълум қилди
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
14:15 / 10.11.2024
Трамп Зеленский билан «илиқ ва ёқимли» суҳбат ўтказган. Унда Маск ҳам иштирок этган
23:39 / 08.11.2024