Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги вазири тайинланди
Алишер Якубов Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Алишер Якубов Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида фаолият бошлаган.
А. Якубов 1980 йилда туғилган. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (2001 йил), Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти магистратурасини (2003 йил) тамомлаган.
2018 йил 12 июлдан Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Мавзуга оид
20:28 / 14.05.2026
Интенсив боғдорчиликка ўтиш: президент эски боғларни янгилашни буюрди
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
19:05 / 12.05.2026
Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди
10:45 / 12.05.2026