АҚШ ва Хитой яна савдо уруши ёқасида қолди
Бунга АҚШнинг Ҳонгконгдаги вазият сабабли Хитойга нисбатан санкциялар киритиш тўғрисидаги таҳдиди сабаб бўлди.
Хитой ҳукумати давлат қишлоқ хўжалик компанияларига Америкадан фермерлик маҳсулотларини сотиб олишни тўхтатишни буюргач, АҚШ ва Хитой яна савдо уруши ёқасида қолди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bloomberg ёзмоқда.
Шунингдек, хусусий компанияларга ҳам АҚШдан маҳсулот сотиб олишни тўхтатиш тавсия этилган. Бунга АҚШнинг Ҳонгконгдаги вазият сабабли Хитойга нисбатан санкциялар киритиш тўғрисидаги таҳдиди сабаб бўлди.
2020 йил бошида Вашингтон ва Пекин 2017 йилдан бери давом этиб келган савдо урушига нуқта қўйган сулҳ имзолади. Келишувнинг биринчи босқичида Хитой АҚШдан 200 млрд долларлик маҳсулот ва хизматлар сотиб олиши керак эди. АҚШ бунинг эвазига Хитой импортига чеклов киритмасликка ваъда берганди.
Аммо Вашингтон Пекинни коронавирус тарқалиши тўғрисида нотўғри маълумот берганликда айблаганидан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳонгконг масаласида Хитойга қарши санкциялар тайёрланаётганини айтганидан сўнг муносабатлар янада ёмонлашди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024