Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин конституцияга тузатмалар киритиш бўйича овоз беришнинг янги санасини белгилади
Россия президенти Владимир Путин Россия конституциясига тузатмалар киритиш бўйича умуммиллий овоз бериш ўтказиладиган санани эълон қилди. Дастлаб овоз бериш 22 апрелга белгиланган эди, бироқ коронавирус пандемияси сабабли кейинга қолдирилган.
Россия марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова 1 июль овоз бериш учун ҳар томонлама қулай сана эканини айтган. Унинг таъкидлашича, овоз бериш бир ҳафта давом этади. “Биз фуқароларимиз ўзларига қулай бўлганда, овоз бериш вақтида алоқаларни минималлаштириш ва касалланиш эҳтимолларини нолга келтириш мақсадида овоз беришни нафақат белгиланган санада, балки асосий санагача 6 кун давомида ўтказишни таклиф қилмоқдамиз”, деб айтган Памфилова.
Шунингдек, сайлов комиссияси овоз бериш жараёнини енгиллаштиради.
Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова овоз бериш мамлакатда коронавирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни ёмонлаштирмаслигини айтган. Унинг айтишича, 1 июлгача яна иккита инкубацион давр ўтади.
Ўз навбатида, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков овоз бериш санаси - 1 июль, чоршанба куни дам олиш куни бўлишини маълум қилган.
Конституцияга киритиш таклиф қилинаётган тузатмалар орасида Путиннинг президентлик муддатларини ноллаштириб, янгитдан ҳисоблаш таклифи ҳам бор.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20 / 17.06.2026