«Авто 60 ой» иши бўйича тергов якунига етди
«Авто 60 ой» МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш бўйича дастлабки тергов якунига етди. Улар сохта тадбиркорлик, пул маблағларини ноқонуний жалб этиш, фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.
«Авто 60 ой» компаниясининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш бўйича дастлабки тергов якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Иш бўйича Ж. Б., О. М., Э. Қ., М. Х. ва М. Г. айбланмоқда. Терговда аниқланишича, улар 2018−2019 йилларда CATALEA MEDIA ва Avto 60 oy компанияларига асос солиб, аҳолидан UzAuto Motors автомобилларини дастлабки тўлов ва фоизларсиз бўлиб тўлашга сотиб олиш учун пул тўплаган. Бунинг учун фуқароларга машина русумидан келиб чиққан ҳолда 2 млн сўмдан 10 млн сўмгача қийматдаги махсус флаерларни сотиб олиш таклиф қилинган.
Бу вақт давомида «Авто 60 ой» 19,3 минг мижоз билан шартнома тузиб, 54,3 млрд сўм миқдорида маблағ жалб қилган, ушбу пулларнинг бир қисми компания ҳисобига киритилган бўлса, бир қисми шахсий эҳтиёжлар учун сарфлаб юборилган. Тергов давомида етказилган 47,7 млрд сўмлик моддий зарарнинг 36,8 млрд сўми қопланган.
Ж.Б., О.М., Э.Қ., М.Х.,га Жиноят кодексининг 179-модда (Сохта тадбиркорлик), 1881-моддаси 3-қисми «а,в» бандлари (Пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият), 184-моддаси 2-қисми «а» банди, 184-моддаси 3-қисми (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 168-моддаси 4-қисми «а,в» бандлари (Фирибгарлик) ва 243-моддалари (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан айблов эълон қилинди.
М.Г.,га нисбатан эса ЖКнинг 179-модда, 1881-моддаси 3-қисми «а,в» банд, 184-моддаси 2-қисми «а» банди, 184-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 4-қисми «а,в» бандлари, 243-модда, 167-моддаси, 2-қисми «а, в, г» бандлари (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси 2-қисми «б» банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 228-моддаси 3-қисмлари билан аввалги айблов тўлдирилиб, шу куни дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланган.
«Авто 60 ой» мансабдор шахсларига қарши жиноий иш ўтган йилнинг октябрь ойида қўзғатилган эди.
Мавзуга оид
18:45 / 21.11.2022
Алданиб қолманг: Telegram'да аҳолига пул тарқатилаётгани ҳақида ёлғон хабар айланиб юрибди
07:36 / 09.12.2021
Бухорода тадбиркорга банкдан 400 минг доллар кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган ССП ходими ушланди
17:39 / 06.12.2021
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди
13:25 / 06.12.2021