Huawei Ўзбекистонда солиқ тўловчига айланди
Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, Huawei Ўзбекистонда солиқ ҳисобига қўйилди.
Хабар қилинишича, Ҳонгконгда рўйхатдан ўтган Huawei Services (Hong Kong) Co., Limited 1 июнь куни рўйхатга олинган.
Мамлакатда қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олинган хорижий интернет компанияларнинг сони 14тага етди.
Аввалроқ, Google биринчи чорак учун Ўзбекистонда 85 минг евро, Apple эса 59,2 минг доллар тўлаганлиги ҳақида хабар берилган эди.
2020 йилдан бошлаб хизматлар ва товарларни электрон шаклда сотиш билан шуғулланувчи хорижий юридик шахслар Ўзбекистонда бундай хизматлар бўйича солиқ тўловчи сифатида тан олинмоқда.
Солиқ қўмитаси ҚҚС бўйича офисни ташкил қилди, у Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий интернет компанияларга рўйхатдан ўтиш ва солиқлар тўлашни бошлаш имконини беради.
Мавзуга оид
00:06 / 03.11.2024
Time журнали 2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари рўйхатини эълон қилди
21:12 / 10.09.2024
Huawei дунёдаги биринчи учта экранли, букланадиган смартфонни тақдим қилди
18:53 / 31.10.2023
Huawei компанияси янги WATCH GT 4 сериясидаги ақлли соатлари сотувга чиқди
12:58 / 14.10.2023