Ўзбекистон | 16:14 / 02.06.2020
4220
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Цзянси университетининг фахрий профессори унвонини олди

Цзянси Хитой анъанавий тиббиёти университети илмий кенгаши Ўзбекистоннинг Хитойдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Саидовга университетнинг фахрий профессори унвонини бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Саидовга ушбу унвон халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун касалликларнинг замонавий профилактикаси, диагностикаси ва даволашда замонавий усуллар, анъанавий тиббиёт тажрибаси ва инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда илмий ва академик алмашинувларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда қўшган ҳиссаси учун берилди.  

1959 йилда ташкил этилган Цзянси университети Хитойнинг етакчи ихтисослашган университетларидан бири бўлиб, Хитой анъанавий тиббиёти соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш, оғир ва даволаб бўлмас касалликлар профилактикаси ва даволаш соҳасида илмий-тадқиқот ишланмалари билан шуғулланади. 

Шуниси эътиборга лойиқки, 2020 йил апрель ойида Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган хитойлик тиббиёт мутахассислари делегацияси таркибида Цзянси Хитой анъанавий тиббиёт университети 5 нафар мутахассиси эди. Цзянси университети вакиллари Ўзбекистон ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларида бўлди. Хитойлик мутахассислар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда COVID-19нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволаш усуллари бўйича тажриба алмашдилар.

Хитой тиббиёти замонавий тиббиёт билан биргаликда янги коронавирус пневмониясининг олдини олиш, даволаш ва реабилитация қилишда муҳим роль ўйнайди. Буни ХХРнинг бир қатор минтақаларида, биринчи навбатда Хубэй провинцияси ва Уҳан шаҳрида ўтказилган клиник кузатишлар тасдиқлайди.

Мавзуга оид