Жаҳон | 08:02 / 03.06.2020
3897
1 дақиқада ўқилади

Twitter директорлар кенгаши раиси ўз лавозимини тарк этди

Twitter ижтимоий тармоғи директорлар кенгаши раиси Омид Кордестани ўз лавозимини тарк этди. Бу лавозимга компаниянинг молиявий директори Патрик Пичетт тайинланди.

Фото: Jeff Chiu / AP

Пичетт ўз баёнотида Кордестанининг хизматларини юқори баҳолаб, у компаниядаги 5 йиллик фаолияти давомида Twitter жамоасининг барқарор ишини таъминлай олганини таъкидлаб ўтган.   

Кордестани директорлар кенгаши раиси лавозимини 2015 йилдан бери эгаллаб келган. Шу билан бирга, у кенгашда қолади. Унинг кетиши сабаби маълум қилинмаган.

Компания раҳбариятидаги ўзгариш Twitter’нинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан муносабатлари ёмонлашгани ортида юз берди. Май охирида Трамп компанияни ёпиб юбора олиши мумкинлигини, бироқ бунинг учун юридик тартиботлардан ўтиш кераклигини айтган. АҚШ президенти бу ҳақда ижтимоий тармоқлар фаолиятини тартибга солиш ҳақидаги фармонни имзолагач айтиб ўтган. Унинг фикрича, ижтимоий тармоқларда “назорат қилинмайдиган ҳокимият” пайдо бўлган ва улар бу ҳокимият ёрдамида фойдаланувчилар хабарларини цензураламоқда.

Бундан аввал Twitter Трампнинг хабарларидан бирини ёлғон сақлаши мумкин бўлган хабар сифатида белгиланган.

Мавзуга оид