Жамият | 09:36 / 04.06.2020
2092
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади 

Аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 08:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилади. 

Бугун Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 4 июнь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига қарашли «Подшобоғ», «Олтинтепа», «Олмачи» маҳаллаларидаги аҳоли яшаш хонадонларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли 35/6 кВли «Паркент» нимстанциясида реконструкция ва модернизация ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 08:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилади. 

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид