Жамият | 10:41 / 04.06.2020
14189
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятида янги касалланиш ҳолатлари Зарафшон шаҳри аҳолиси орасида қайд этилган

Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 179 нафарни ташкил этади.

Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 179 нафар эканлиги қайд этилмоқда

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, айни пайтда коронавирусга чалинган 83 нафар бемор Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида, НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 3 - сонли ТСҚ “Терапия” бўлимида ҳамда Конимех тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохоналарида даволанмоқда.

Билдирилишича, кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Навоий вилоятидан эканлиги бўйича маълумот берилди. Ушбу беморларнинг барчаси Зарафшон шаҳри фуқаролари эканлиги маълум бўлди. 

Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

“Шундай экан, карантин талабларига риоя этинг. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини хавфга қуйманг. Уйда қолинг”, - дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид