Сардоба жалб қилинган Миллий гвардия ходимлари 1 июндан ўз хизмат жойларига қайтарилди
Сирдарёдаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш тадбирларига Миллий гвардия бўлинмаларидан жами 2535 нафар шахсий таркиб сафарбар этилган. 1 июнь кунидан бошлаб улар ўз иш жойларига қайтарилди. Ҳозирда фақат Миллий гвардиянинг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳудудда фаолиятини давом эттирмоқда.
Бугун, 4 май куни АОКАда ўтказилган брифингда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров томонидан Сардобадаги сув тошқини натижасида зарар кўрган ҳудудларда хизмат қилган Миллий гвардия ходимлари ҳақида маълумот берилди.
«Талафот оқибатларини бартараф этиш тадбирларига Миллий гвардия бўлинмаларидан жами 2535 нафар шахсий таркиб сафарбар этилди.
Вилоятлар кесимида таҳлил қилинса, Тошкент шаҳар, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятлари бошқармаларидан 975 нафар, Чирчиқ бригадасидан 504 нафар, Жиззах бригадасидан 1014 нафар ва марказий девондан 42 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимлар жалб қилинди», дея таъкидлади Даврон Жуманазаров.
Миллий гвардия вакилининг сўзларига кўра, айни пайтда талафот кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида ҳаёт изига тушмоқда. Шунинг учун Миллий гвардиянинг Сирдарёда хизматга жалб қилинган ходимлари 1 июнь кунидан бошлаб ўз иш жойларига қайтарилган. Ҳозирда фақат Миллий гвардиянинг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳудудда фаолиятини давом эттирмоқда.
Бундан ташқари, тегишли вазирликлар ҳамкорликда зарар кўрган томорқа ерларида олиб борилган тиклаш ишлари ҳақида ҳам маълумот берилди.
Ҳозирга қадар тошқин натижасида зарар кўрган 549 гектар аҳоли томорқа майдонларининг 256,7 гектарига экин экилди. Бунинг 153,9 гектари Сардоба туманига, 53,4 гектари Оқолтин туманига, 49,4 гектари Мирзаобод туманига тўғри келади.
Мавзуга оид
17:05 / 14.08.2024
«Андижон» футболчиси Миллий гвардия ходимини урди
21:09 / 25.07.2024
Фарғона буюм бозорида тадбиркорлар ва маъмурият ўртасида низо келиб чиқди
13:15 / 14.05.2024
Фарғонада мактаб ўқувчисига шапалоқ туширган Миллий гвардия ходими ишдан четлатилди
23:37 / 06.05.2024