Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт йўналишидаги имтиҳонлар 50 фоизга соддалаштирилади, абитуриентлар разрядлар бўйича нормативларни топширишмайди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида абитуриентлар спорт разрядлари бўйича нормативларни топширишмайди, имтиҳонлар 50 фоизга соддалаштирилади. Бу ҳақда бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган онлайн брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ижодий ва касбий имтиҳонлар 50 фоизга соддалаштирилган. Ҳар йили бўладиган спорт разрядларини бажариш бўйича нормативлар олиб ташланган. 2020 йилги имтиҳонларда абитуриентлар спорт разрядларини топширишмайди.
Ўқишга кирувчи номзодлар умумий жисмоний тайёргарлик бўйича 2 та машқни бажаришади. Шунингдек, абитуриентларнинг техник тайёргарлиги баҳоланади. Расмийларнинг айтишича, техник тайёргарлик баҳоланганда спортчилар ўртасида контакт бўлмайди.
Брифингда таъкидланишича, 28 та спорт тури бўйича умумий жисмоний тайёргарлик бўйича имтиҳонларда энг юқори балл 93 бални ташкил этади. Абитуриентларнинг техник тайёргарлиги максимал 96 балгача баҳоланади. Ҳар бир спортчи ушбу синовларни бир соат ичида топшириб бўлади.
Мавзуга оид
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
19:13 / 07.04.2026
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12 / 07.04.2026