Тошкент шаҳри ҳокимлиги: Пойтахтнинг йирик йўлларини таъмирлаш бўйича режа мавжуд
Бугун, 4 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Тошкент шаҳридаги йўлларни таъмирлаш» мавзусида онлайн брифинг ўтказилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев 2020 йилда Тошкентда таъмир режасига киритилган йўллар ва ҳозирда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берди.
«Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 3 февралдаги 440-сонли қарорига асосан ўтган йиллар давомида аҳолидан келиб тушган мурожаатлар ва йўллар ҳолатини ўрганишлар бўйича таъмирталаб деб топилган 200га яқин кўчалар янги технологиялар асосида асфальт қилинади.
Бу ишлар жараёнида пойтахтимизнинг 500 минг кв метрдан ортиқ майдони асфальт қилиниши режалаштирилган. 2020 йил 1 июнь ҳолатига умумий ҳисобда 40 кун ичида режадаги кўчаларнинг 60таси таъмирланди ва уларга 176 минг кв метр асфальт ётқизилди. Яна 52та марказий ва 81та ички кўчалар ҳолати яхшиланиши кўзда тутилган», дейди ҳокимлик вакили.
2020 йил 1 июнь ҳолатига - 176 минг м2 майдонда, 19,3 млрд сўмлик ёки умумий ҳажмнинг деярли учдан бир қисмида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бунда белгиланган 193та кўчалардан 60таси тўлиқ жорий таъмирланди (57та марказий кўчалар ва 3та маҳалла ички кўчалари). Мазкур ишлар 40 кунда амалга оширилди.
Яна 302 минг м2 майдонда - 133та кўчада (52та марказий кўчалар ва 81та маҳаллалар кўчалари) 30,2 млрд сўмлик ишлар амалга оширилиши лозим.
Амалга оширилиши белгиланган энг йирик кўчалар:
Нурафшон ва Себзор кесишмаларидан бошлаб Ахмад Дониш ва Янги шаҳар кўчаларининг кесишмаларигача (4,5 км, 98 млрд сўмлик ишлар) ҳамда Фарғона йўли кўчаларининг (7,6 км, 97 млрд сўмлик ишлар) йўл қопламасини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши юзасидан лойиҳалаштириш ва параллел равишда таъмирлаш ишлари ҳам бошланган.
«Албатта, бу маблағлар бир қарашда кўп туйилса-да, йирик лойиҳалар учун камлик қилади. Шу сабаб қўшимча маблағлар жалб қилиш, лозим бўлса кредит олиш устида ҳам ишланмоқда», деди Фурқат Маҳмудхўжаев.
Мавзуга оид
18:40 / 26.04.2024
Тошкентда банклар томонидан битирувчилар ва талабалар учун 100 мингта янги иш ўринлари яратилади
15:44 / 05.04.2024
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир қанча лойиҳалар концепциясига 825 млн сўм ажратди
10:06 / 07.10.2023
Ботаника боғи пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги муассаса ихтиёрига ўтказилмоқда
09:26 / 16.07.2023