Facebook давлат назоратидаги ОАВнинг хабарларига махсус белги қўйишни бошлайди
Қайд этилишича, биринчилардан бўлиб Russia Today, Sputnik, Xinhua News ва Philippine News Agency ана шундай белгига эга бўлади.
Facebook ижтимоий тармоғи давлат назорат қиладиган оммавий ахборот воситалари жойлаштирган хабарларга махсус белги қўйишни бошлайди.
"Биз бу нашриётларнинг шаффофлигини таъминлаймиз, чунки улар давлатнинг стратегик қўллаб-қувватлаши орқали таъсир кўрсатади ва биз одамлар ҳукумат таъсири остидаги нашрларнинг хабарларини ўқиётганини билиб туришлари керак деб ҳисоблаймиз", - деб ёзди компаниянинг киберхавфсизлик бўлими бошлиғи Натан Глейхер.
Қайд этилишича, белгилар дастлаб ОАВнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пайдо бўлади, сўнгра бир ҳафта давомида у жойлаштирган хабарларга ҳам қўйилади.
Ушбу чора ОАВ, бошқарув, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги экспертлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
Компаниянинг билдиришича, ОАВнинг ҳукуматга қарашли эканлиги молиялаштириш схемаси ва медиакомпания тузилмаси ҳамда у ҳақдаги очиқ маълумотлар асосида аниқланади.
Давлатга қарашли деб топилган ОАВ шикоят қилиши мумкин.
Қайд этилишича, биринчилардан бўлиб Russia Today, Sputnik, Xinhua News ва Philippine News Agency ана шундай белгига эга бўлади.
Ижтимоий тармоқ бундай белги қўйиши ҳақида илк бор 2019 йил октябрда маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
19:21 / 04.10.2024