Жаҳон | 22:30 / 05.06.2020
4240
2 дақиқада ўқилади

Оқ уй олдида афроамерикаликлар шарафига кўча пайдо бўлди

АҚШ пойтахти Вашингтонда Оқ уйга олиб борувчи кўчанинг бир қисми турли вақтларда ҳалок бўлган афроамерикаликлар шарафига қайта номланди. 

Фото: AP Photo/Manuel Balce Ceneta

Шаҳар мэри Мюриел Баузер юзлаб одамлар олқишлари остида бу ҳақида қарор қабул қилинганини эълон қилгани ва кўчанинг эски номи ёзилган тахтача янгисига алмаштирилгани видеоси билан бўлишган.

“Оқ уй олдидаги 16-кўчанинг бир қисми энди расман Black Lives Matter (Қора танлилар ҳаёти муҳим) майдони деб номланади”, деб ёзган мэр твиттерда.

Баузер, шунингдек, ушбу кўчага сариқ рангда катта ҳарфлар билан “Black Lives Matter” деб ёзилгани акс этган видео билан бўлишган. Мэр март ойида унинг квартирасида полициячилар томонидан отиб қўйилган, тез ёрдамнинг 26 ёшли ходимаси Бреонне Тейлорни ҳам эслаб ўтган.

“Бреонна Тейлор, сенинг туғилган кунинг ниҳоят Американи аслида бўлиши керак бўлган ерга айлантиришга қатъият бор”, деб ёзган мэр.

Кўчанинг қайта номланиши тадбирига маҳаллий ҳокимият вакиллари ва машҳур инсонлар ташриф буюрган.

АҚШда афроамерикалик Жорж Флойд полиция зўравонлиги оқибатида вафот этгандан кейин бир ҳафтадан бери оммавий норозиликлар давом этиб келмоқда. Намойишлар тартибсизликлар, талончиликлар ва тўқнашувлар билан кечмоқда.

 

Мавзуга оид