Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан фуқароларни олиб келиш учун қўшимча рейсларни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда - ТИВ
Россия-Қозоғистон чегараси «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида 300га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланган.
Ўзбекистоннинг Россия ва Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида 300га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланган.
ТИВ хабарида айтилишича, мазкур масала мамлакатнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.
ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборган. Махсус комиссия қарори тўғрисида алоҳида маълумот берилиши айтилади.
Эслатилишича, фақат 25 майдан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 8 та чартер рейси ташкиллаштирилган. Ҳозирги пайтда Махсус комиссия томонидан Россиянинг турли ҳудудларидан ҳамюртларимизни олиб келиш учун қўшимча чартер рейсларини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
«Шу муносабат билан Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти ёки бошқа Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз.
Россиянинг турли ҳудудларидаги шаҳарларига чартер рейслари ташкил қилиш устида ишлар давом этади», - дейилган хабарда.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026