Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда жамоат транспорти сифатида автобуслар ҳаракатига рухсат берилади
8 июндан жамоат транспорти сифатида автобуслар ҳаракатланишига рухсат берилди.
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг 8 июнидан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди. «Дамас», микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно ҳисобланади.
Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:
- автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;
- ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;
- автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.
Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади.
Махсус комиссия қарорида йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўралган, жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши эслатилган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус туфайли 22 мартдан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилганди.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
16:14 / 04.06.2026
Электропоезд чиптасини Тошкент жамоат транспорти билан боғловчи тарифлар жорий этилади
15:14 / 04.06.2026
Йўлкирани автобусга чиқиш пайтида тўлаш мажбурий бўлади
08:39 / 03.06.2026