Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда кучли зилзила юз бериши мумкин – ОАВ
Экспертлар Ҳиндистон ҳукумати ва Деҳли ҳокимиятини эҳтимолий кучли зилзилага тайёргарлик кўришга чақирди.
Фото: Allan Swart
Ҳиндистон миллий пойтахт округида кучли зилзила юз бериши мумкин, деб ёзмоқда Business Today нашри қатор институтларнинг геофизикларига таяниб.
Экспертларнинг қайд этишларича, кейинги уч ой ичида ҳудудда 11та кучсиз ер силкинишлари кузатилган, охирги икки йил давомида эса пойтахт округида ерости силкинишлари 64 марта қайд этилган.
"Даврий ерости силкинишлари кучли зилзила содир бўлишига ишора қилади", - деди Ҳиндистон технологиялар институтининг амалий геофизика кафедраси профессори Просанта Кумар Хон.
Экспертлар Ҳиндистон ҳукумати ва Деҳли ҳокимиятини эҳтимолий кучли зилзилага тайёргарлик кўришга чақирди.
Ҳимолай геология институти раҳбари доктор Калачанд Саиннинг айтишича, геофизиклар зилзила вақти ва унинг содир бўлиш-бўлмаслигини аниқ айта олишмаса-да, мунтазам ерости силкинишлари кучли зилзиладан дарак беради.
Деҳли миллий пойтахт округига Нью-Деҳли шаҳридан ташқари, Харьяна, Уттар-Прадеш ва Ражастҳан штатларидаги қатор районлар ҳам киради.
Мавзуга оид
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026