Жаҳон | 22:22 / 06.06.2020
6609
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон президентининг матбуот котиби коронавирус юқтириб олганини маълум қилди

У шунингдек, мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев белгиланган жадвал асосида ишлаётганлиги, президентнинг соғлигига ҳеч нарса хавф солмаётганлигини таъкидлади.

Қозоғистон президентининг матбуот котиби Берик Курмангали COVID-19 коронавирус инфекциясига топширган тести мусбат чиққанлигини маълум қилди.

"Афсуски, барча эҳтиёт чораларига қарамасдан, коронавирусга топширган охирги тестим натижаси мусбат чиққанлигини маълум қилмоқчиман. Ҳозирда шифохонада шифокорлар кузатувидаман", - деб ёзди у ўзининг Facebook саҳифасида.

Курмангалининг сўзларига кўра, унинг саломатлиги ҳолати қониқарли.

Берик Курмангали

У шунингдек, мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев белгиланган жадвал асосида ишлаётганлиги, президентнинг соғлигига ҳеч нарса хавф солмаётганлигини таъкидлади.

"Давлат раҳбари мунтазам равишда тест топширмоқда. Оқўрдада санитария режими кучайтирилди, хавфсизлик чоралари кескинлаштирилди", - деб ёзди Курмангали.

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 12,5 мингдан ортик бўлиб, 53 киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид