Жамият | 08:40 / 06.06.2020
15465
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳур туманида содир бўлган пичоқбозлик ҳолати бўйича расмий маълумот берилди

Икки нафар йигит пичоқ билан яраланиб, шифохонага етказилган.

Кеча, 5 июнь куни соат 18:00 ва 19:00 оралиғида, Шайхонтоҳур туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида (эски “Арча” кўча) ёшлар ўртасида жанжал юзага келган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, бунинг оқибатида икки нафар йигит пичоқ билан яраланиб, шифохонага етказилди. Можаронинг бошқа қатнашчиларининг шахслари ва иштирокчиларнинг умумий сони аниқланмоқда

“Уларни қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Ҳодиса Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг шахсий назоратига олинди”, - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид