Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ текшируви ва тадбиркорларнинг «қора дафтари». Мубин Мирзаев тизимдаги ўзгаришлар ҳақида гапирди
Давлат солиқ қўмитаси солиқ органларида солиқ хатарларини баҳолаш ва солиқ тўловчиларнинг инсофлилигини сегментлашни йўлга қўйган. Унга мувофиқ, «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифага мансуб солиқ тўловчилар мавжуд.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг Kun.uz'га маълум қилишича, «сариқ» тоифага тушган солиқ тўловчилар камерал назоратга олинади, «қизил» гуруҳга мансуб субъектлар солиқ аудитидан ўтиши керак.
«Солиқ органлари талаб этган маълумотларни тақдим этмаган субъектларга нисбатан сайёр текширув ўтказилади. Бунда солиқ органи ходимлари жарима қўлламайди, балки керакли маълумотларни тўплаб, идорага қайтади», – дейди у.
Мирзаевнинг айтишича, ҳозирда ҳам савдо нуқталарида икки хил бухгалтерия юритилмоқда: уларнинг бири солиқ органлари учун, бошқаси «қора дафтари» ҳисобланади.
«Аммо аввалгидай, бориб, «қора дафтар»ни қидириб, текширувларни ўтказиш ниятимиз йўқ. 1 январдан бошлаб, электрон ҳисоб-фактураларга ўтганмиз. 1 июндан бошлаб, барча корхоналар бу тизимни тўлиқ жорий этиши лозим. Бундан ташқари онлайн назорат-касса машиналарини жойларга ўрнатмоқдамиз. Энди мана шу талабларни бузгани учун санкциялар қатъийлаштирилган. Бу ҳолат биринчи марта кузатилса, 5 миллион сўмгача, кейин 10 миллион сўмгача жаримага сабаб бўлиши мумкин», – дея қўшимча қилди раис ўринбосари.
Солиқ тўловчиларни сегментлашдан мақсад – инсофли солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашувларни чеклаш, шунингдек хатарларни таҳлил қилиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик субъектларини текширувдан ўтказиш. Бундай тизим солиқ органлари саъй-ҳаракатларини солиқ тўламаслик хатари юқори бўлган корхоналарга қаратишга имкон беради.
Ушбу суҳбатни Youtube орқали тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.
Алишер Рўзиохунов
Мавзуга оид
11:21 / 20.04.2026
Парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқдан озод этилади
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
11:47 / 09.04.2026
“Обналчи” корхонанинг солиқ мажбурияти ҳалол тадбиркор гарданига юкланяпти” – тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози
20:57 / 03.04.2026