Австралиялик уйи олдидаги майсани босган бош вазирга танбеҳ берди (видео)
Австралиянинг Гугонг шаҳрида мамлакат бош вазири Скотт Моррисон билан боғлиқ қизиқ воқеа юз берди.
Моррисон ҳукумат янги уй қурадиган ёки эскиларини таъмирлайдиган фуқароларга 25 минг Австралия доллари (17,5 минг доллар) миқдорида грант таклиф қилмоқчилигини эълон қилиш учун аҳоли яшайдиган ҳудудлардан бирида журналистлар билан учрашган.
Бош вазирнинг чиқиши жонли эфирда узатилган. Моррисон журналистлар билан мулоқот қилаётган вақтда кадр ортидан эркак кишининг норози овози эшитилган. Гап шундаки, воқеа вақтида Моррисон ва журналистлар уйлардан бири олдида экилган майса устида туришган бўлган.
“Майсадан кета оласизми, илтимос? Ҳой йигитлар, мен яқиндагина бу ерга майса экдим”, деб айтган эркак уйидан кўчага чиқиб.
Шунда бош вазир узр сўраб, орқага бир нечта қадам ташлаб, майса устидан кетган. У, шунингдек, журналистлардан ҳам майсадан кетишни сўраб, матбуот анжуманни давом эттирган.
Фойдаланувчилар австралияликлар юқори лавозимдаги амалдорлар билан ҳам бемалол гаплаша олишларига таҳсин айтишган. Шунингдек, одамларни бу ҳолатда бош вазирнинг ўзини оддий инсонларга хос тарзда тутиши ҳам ажаблантирган.
Мавзуга оид
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024
Австралиядаги пляждан топилган сирли шарлар таркиби маълум бўлди
19:11 / 07.11.2024