Ўзбекистон | 18:33 / 08.06.2020
13394
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусдан соғайгандан кейин айрим асоратлар кузатилиши мумкин – Нурмат Отабеков

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг айтишича, коронавирус инфекциясидан соғайгандан кейин бир неча ҳафта давомида айрим асоратлар кузатилиши мумкин.

“Даволанган одамлар учун коронавируснинг оқибатлари бир нечта омилларга боғлиқ: инсон иммунитети ва сурункали касалликлар. Соғайгандан кейин бир неча ҳафта давомида қуйидаги асоратлар учраши мумкин:

  • тез юриш, зинапояга чиқишда ёки жисмоний зўриққанда нафас қисилиши;
  •  иситмасиз ва балғамсиз йўтал;
  •  сурункали касалликларнинг кучайиши.

Шунинг учун даволангандан сўнг иммунитетни кучайтиришга, витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишга, кунда бир неча бор нафас гимнастикасини бажаришга ва хоналарни доим шамоллатиб туришга аҳамият бериш керак”, дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

У аввалроқ коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашгани ҳақида маълумот берган эди.

Мавзуга оид