Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоятида коронавируснинг янги ҳолатлари тўртта ҳудудда қайд этилди
Беморлар Навоий ҳамда Зарафшон шаҳарлари, Кармана ва Навбаҳор туманларидан.
Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, вилоят бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 229 нафар эканлиги қайд этилмоқда.
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, айни пайтда коронавирусга чалинган 114 нафар беморлар Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида, НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 3 - сонли ТСҚ “Терапия” бўлимида ҳамда Конимех тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохоналарида даволанмоқда.
Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари — Навоий вилоятидан эканлиги бўйича маълумот берилди. Ушбу беморларнинг 2 нафари Навоий шаҳридан ҳамда Зарафшон шаҳри, Кармана, Навбаҳор туманларидан бир нафардан беморлар борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026