Навоийда бировнинг қайғусидан фойда кўрмоқчи бўлган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди, 237-моддаси, 2-қисми “а,б,г” бандлари, 238-моддаси 3-қисми “б” банди ва 139-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари билан айблов эълон қилинган.
2020 йилнинг январь ойи ўрталарида 32 ёшли Н.Х. (аёл) Навоий шаҳри ҳудудида жойлашган кафеларнинг бирида 40 ёшли Х.И. билан танишиб, Х.И.нинг Россия Федерацияси Уфа шаҳрида вафот этган акасининг мурдасини Ўзбекистон Республикаси Навоий вилоятига олиб келиб беришни ваъда қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Н.Х. 2020 йилнинг май ойларига қадар бўлган вақт оралиғида турли баҳоналар билан алдаб Х.И.нинг ишончига кириб, Х.И.дан жами 29.820.000 сўм ва 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Бундан ташқари, Н.Х. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддаси (ёлғон хабар бериш) билан огоҳлантирилишига қарамасдан, 2020 йил 16 май куни Навоий шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 13:00ларда таниши Х.И. унинг уйига келиб, унга енгил шикаст етказиб, умумий баҳоси 16.150.000 сўмлик турли хилдаги тилла тақинчоқларини талончилик йўли билан қўлга киритганлиги ҳақида маълум қилиб, жиноят тўғрисида била туриб ёлғон хабар берган. Аслида у айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда ғаразгўйлик ниятларида, шахсни оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ўзига-ўзи “енгил” тан жароҳатлари етказишга эришган.
Судга оид биология экспертиза хулосасига кўра, “Н.Х.нинг ҳар иккала қўл бармоқларидан олинган тирноқ қирқмаларида ўзининг тери ва қон доғлари мавжуд”лиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Н.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик), 237-моддаси, 2-қисми “а,б,г” бандлари (ёлғон кўрсатма бериш), 238-моддаси 3-қисми “б” банди (Ёлғон гувоҳлик бериш) ва 139-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари (туҳмат) билан айблов эълон қилинган.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024