Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон Республикасига янги прокурор тайинланди
Тахиатош тумани ҳокими Фарҳод Алламбергенов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди. .
Фарҳод Алламбергенов / Жўқорғи Кенгес
8 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, вазирликларнинг, идора ва корхоналарнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
«Фарҳод Эмбергенович Алламбергенов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинлансин», дейилади Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорида.
Фарҳод Алламбергенов 2017 йил августидан буён Тахиатош тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.
У янги лавозимда 2018 йил ноябридан буён Қорақалпоғистон прокурори бўлган Хидир Каримов ўрнини эгаллади. У қайси лавозимга ўтказилгани маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
18:45 / 20.04.2026
Қорақалпоғистонда махсус майнинг зона ташкил этилади
23:08 / 18.04.2026
Қорақалпоғистонда ЙТҲ натижасида автомобил салонида қисилиб қолган ҳайдовчи қутқарилди
11:11 / 15.04.2026
Фото: Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги кучли шамол оқибатлари
18:15 / 30.03.2026