Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида экологик таълим ва “яшил” иқтисодиёт соҳаси учун мутахассислар тайёрлайдиган “яшил” техникумлар ташкил этилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғида белгиланган бўлиб, ҳужжат Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ҳужжатга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида “яшил” техникумлар ташкил этилади. Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳам алоҳида “яшил” техникум фаолият юритади.
Буйруққа кўра, мазкур техникумлар Касбий таълим агентлиги тизимига ўтказиш орқали қайта ташкил этилади. Айрим таълим муассасалари номи ўзгартирилган бўлса, Навоий вилоятининг Кармана туманида янги “яшил” техникум ташкил этиш ҳам белгиланган.
Мазкур ташаббус Президентнинг касбий таълим тизими самарадорлигини ошириш ҳамда “Эко-маданият” умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни кучайтиришга қаратилган қарорлари асосида амалга оширилмоқда.
Мутахассислар фикрича, “яшил” техникумлар экология, қайта тикланувчи энергия, атроф-муҳит муҳофазаси, ресурс тежамкор технологиялар ва “яшил” иқтисодиёт соҳалари учун замонавий кадрлар тайёрлашга хизмат қилади. Бу эса мамлакатда экологик маданиятни ошириш ва барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026