Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
Беруний, Амударё ва Қўнғирот туманларида фермер хўжаликларига ажратилган субсидия маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлигига кўра, дастлабки ҳисоб-китобларда давлат бюджетига етказилган зарар 895,5 млн сўмни ташкил қилган.
Гап фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари томонидан сарфланган электр энергияси харажатларини қоплаш учун ажратилган субсидиялар ҳақида кетмоқда.
Ўрганишлар давомида Беруний туманида 2023-2025 йилларда ажратилган субсидияларнинг бир қисми асоссиз равишда тўлаб берилгани аниқланган. Маълум бўлишича, электр энергияси истеъмолига оид ҳужжатларга ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар киритилиши натижасида ўнлаб фермер хўжаликлари ортиқча маблағ олган. Бу ҳолатлар бўйича давлат бюджетига 311,5 млн сўм зарар етказилгани қайд этилмоқда.
Амударё ва Қўнғирот туманларида эса субсидия ажратиш жараёнида талабгорларнинг маълумотлари етарлича текширилмаган. Қонунчиликка кўра, ишчи гуруҳлар ариза берувчилар фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўрганиши, экин майдонлари, суғориш усуллари ва электр энергияси сарфининг ҳаққонийлигини баҳолаши лозим. Бироқ текширувчиларнинг хулосасига кўра, бу талабларга амал қилинмаган.
Натижада Амударё туманидаги 36 та, Қўнғирот туманидаги 15 та қишлоқ хўжалиги корхонасига амалда истеъмол қилинмаган электр энергияси учун ҳам субсидия маблағлари ажратилган. Бу ҳолатлар орқали мос равишда 337,3 млн ва 246,7 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани айтилмоқда.
Ҳолатлар юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган. Улар асосида Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Мавзуга оид
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
08:37 / 25.05.2026
Ўзбекистонда крипто-майнингни назорат қилиш кучайтирилади
20:53 / 15.05.2026
Покистон Қорақалпоғистонда қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
17:38 / 12.05.2026