«Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ: Янгиланган уйларда янги электр тармоқлари
– Қарияларимиз бежизга ҳар дуога қўл очганда «Ўт балосидан, сув балосидан Аллоҳнинг ўзи асрасин», дея бот-бот такрорламас экан. Бунинг мағзини табиий офат келтирган зарар туфайли вақтинча уйсиз қолган инсон сифатида бугун бошқача англагандекман, – дейди Сардоба тумани, «Юртдош» маҳалласи, «Ораста» кўчаси, 1-уй эгаси Икром Юлдашев. – Лекин бир кўнгилсизлик ортидан яхшилик ҳам келади деганларидек, уйларимиз янгидан, замонавий қилиб таъмирлаб берилмоқда. Айниқса, хонадонгача ва уй ичидаги электр таъминоти тармоқларининг янгиланаётгани, шикастланган электр жиҳозлари ўрнига замонавийлари ўрнатилаётгани бизни беҳад қувонтирмоқда. Бунинг учун соҳа заҳматкашларига алоҳида миннатдорлик айтмоқчиман.
Дарҳақиқат, бугун Сардобадаги ҳамюртларимизга ёрдам бериш учун қатор ташкилот ва корхоналар қатори «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги барча электр таъминоти корхоналари малакали ишчи-ходимлари сафарбар қилинган. Мана, ёзнинг жазирама, иссиқ кунлари бошланди. Шунга қарамай, энергетикларимиз томонидан табиий офат туфайли шикатланган электр тармоқларини таъмирлаш-тиклаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Хусусан, Оқолтин туманидаги «Саховат», «Шодлик» ҳамда «Аҳиллик» маҳаллаларида янги қурилиш-таъмирлаш ишлари доирасида шу кунгача 2,64 км электр узатиш тармоқлари СИП кабелларига амаштирилиб, реконструкция ишлари олиб борилиши натижасида жами 177 дона кўча ёритиш чироқлари ўрнатилди. Сардоба тумани «Қўрғонтепа», «Юртдош» ва «Дўстлик» маҳаллаларида ҳам бу борадаги кўрсаткич тадбир бошидан 3,9 км электр узатиш тармоқлари, жами 109 дона кўча ёритиш чироқлари ўрнатилганини кўрсатмоқда.
Мирзаобод тумани «Ҳақиқат» ва «Навбаҳор» маҳаллаларида ҳам юқоридаги ишлар жадал суръатларда, белгиланган режага мувофиқ амалга оширилмоқда. Хусусан, айни кунгача 10,5 км электр узатиш тармоқлари замонавий кабелларга алмаштирилиб, 224 дона кўча ёритиш чироқлари ўрнатилди. Таъкидлаш жоизки, таъмирланаётган хонадонларнинг 120 тасида энергетикларимиз томонидан ички монтаж ишлари бажарилди.
Электр тармоқлари ва жиҳозларини таъмирлаш-тиклаш ишлари тизимли давом этмоқда.
«Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024