Жамият | 07:48 / 08.06.2020
10559
2 дақиқада ўқилади

Янгийўлда милоддан аввалги III, милоднинг III-IV асрларига тегишли қабр топилди

Қабр “Қовунчи” маданиятига оид бўлиб, у милоддан аввалги III, милоднинг III-IV асрларига тегишли эканлиги қайд этилди. 

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари соат тахминан 18:00да Янгийўл тумани Маданият МФЙ Бахт қишлоғида яшовчи С.А.нинг яшаб турган жойи ҳовлисида чуқур қазилган. 

Маданият вазирлиги хабарига кўра, қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда у ерда қабр борлиги маълум бўлган. Бу ҳақда 4 июнь куни фуқаро С.А. Янгийўл туман ҳокимлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳамда Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасига хабар берган.

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси, Янгийўл туман ҳокимлиги туман прокуратураси ва туман ИИБ бўлими ҳамда жамоатчилик вакиллари билан 5 июнь куни Янгийўл тумани Маданият МФЙ Бахт қишлоғида яшовчи фуқаро С.А. мурожаати асосида фуқаронинг яшаб турган турар жой ҳовлисидан қазилган чуқурда қазишма ишлари олиб борилди.

Тадқиқот ишлари хулосасига кўра, ушбу қабр “Қовунчи” маданиятига оид бўлиб, у милоддан аввалги III, милоднинг III-IV асрларига тегишли эканлиги қайд этилди. Қабрдан шу даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари (1 та скелет) ва 9 та турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар (бир донаси синиқ ҳолда), 1 дона аёллар мунчоғи қазиб олинди.

Қайд этилишича, ушбу буюмлар Янгийўл шаҳар “Усмон Юсупов” уй музейига далолатнома асосида топширилди.

Мавзуга оид