Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Арча-кўча»даги пичоқбозлик: иштирокчилардан бири вафот этди, иккинчисининг ҳолати оғир деб баҳоланмоқда
Тошкент шаҳар ИИББ Шайхонтоҳур туманида рўй берган ҳодиса бўйича қўшимча маълумот берди.
Жорий йилнинг 5 июнь куни соат 18:00 ва 19:00лар оралиғида Шайхонтоҳур туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида ёшлар орасида жанжал келиб чиққанди. Натижада тўрт нафар ёшлар пичоқ билан жароҳатланган.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, келишмовчилик иштирокчиларидан бири шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Шифокорлар иккинчисининг ҳолатини оғир деб баҳоламоқда. Яна икки нафар йигитларга оғир тан шикастлари етган.
Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97 моддаси («Қасддан одам ўлдириш») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Дастлабки тергов билан прокуратура органлари шуғулланмоқда.
Ҳодисага алоқадор бир нечта шахс қўлга олинди. Қолганларнинг шахсларини аниқлаш ва қўлга олиш чоралари кўрилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:32 / 12.03.2026
Бекободдаги пичоқбозлик бўйича яна 4 ўсмир ҳибсга олинди
10:44 / 10.02.2026
Компютер ўйинхонасида икки бола пичоқланди
17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди
16:30 / 20.04.2025