Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Айрим йўналишларда карантин қоидаларининг қўпол равишда бузилиши ҳолатлари кузатилмоқда» - «Тошшаҳартрансхизмат»
Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан жорий йилнинг 8 июнидан бошлаб жамоат транспорти – автобуслар ҳаракатига рухсат берилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, автобуслар ҳаракатининг дастлабки кунларида айрим йўналишларда карантин қоидаларини қўпол равишда бузилиши ҳолатлари кузатилмоқда.
«Коронавирус пандемияси даврида карантин талабларининг юмшатилиши белгиланган меъёрлар бекор қилинди дегани эмас. Афсуски, автобуслар ҳаракатининг дастлабки кунларида айрим йўналишларда карантин қоидаларининг қўпол равишда бузилиши ҳолатлари кузатилмоқда.
Азиз ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, бирор сабаб билан кўчага чиққанингизда санитария ва гигиена қоидаларига жиддий амал қилинг. Автобусда албатта тиббий ниқобда бўлинг. Салонда ижтимоий масофани сақланг», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, белгиланган меъёрларга амал қилиб, ўзингиз ва атрофдагиларни кўринмас балодан асраган бўласиз.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
22:38 / 23.05.2026