Меҳнат вазири Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари сарфланишидаги шаффофлик бўйича маълумот берди
Президент ташрифидан сўнг, 7 июнь куни Фарғона шаҳрида қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида Халқаро пресс-клуб сессияси ўтказилди.
Kun.uz мухбири тадбир якунида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановдан қисқа интервью олди.
– Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларини сарфланишида шаффофлик йўқдек. Жамғармадан янги иш ўринларини яратиш учун 2019 йилда қанча ва 2020 йилнинг ўтган даврида қанча маблағ ажратилган ва йил охирига қадар яна қанча маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда?
– Ҳозир, аниқ бир рақамни айтолмайман. Йил охиригача бу йўналишга яна маблағ қўшилиши мумкин. Бир рақамни айтишим мумкинки, 2020 йил учун бизнинг вазирлик тизимида 460 млрд маблағ мўлжалланган эди. Бу маблағга пандемия сабабли яна 200 млрд сўм қўшилди. Бунга қўшимча тарзда яна 50 млрд сўм ажратилмоқда.
Ҳудудларда маблағга яна қўшимча талаб юзага келадиган бўлса, биз яна маблағ қўшишимиз мумкин. Бизда бунга имконият бор.
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларини сарфланишида шаффофлик йўқдек, деган фикрингиз нотўғри. Бу масала, яъни субсидия механизмларининг ажратилиши деганда нафақат бандлик ходимлари, балки жойлардаги сектор раҳбарларининг биргаликдаги фаолияти тушунилади.
Бу тизимни шаффоф қилиш мақсадида бизда бир нечта электрон дастурлар ишлаб чиқилган. Бунда жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар учун алоҳида тизим ишламоқда. У ерда ишчи ходим нима ишларга жалб қилингани, неча кун ишлагани ва қанча суммага ишлагани ўша дастурий таъминот базага киритиб борилади.
Худди шундай, шахсий томорқалар бўйича ҳам. Нима мақсадда берилган, ижрочиси ким бўлган, ҳаммаси ҳисобда. Чунки биз нақд пулни қўлга бермаймиз. Масалан, ишсиз фуқаро торморқасида иссиқхона қурмоқчи. Бунда худудларда ташкил қилинган «Томорқа хизмати» МЧЖ хизматидан фойдаланилади. Бунда дастлаб аванс маблағлар ўтказиб берилади. Хизматлар бажарилгандан сўнг, иш бажарилгани тасдиқлансагина пул ўтказилади.
Мавзуга оид
08:40 / 18.09.2024
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари аниқлаштирилди
07:53 / 06.08.2024
Аденауэр жамғармаси Россияда «номақбул» деб тан олинди
09:52 / 19.07.2024
Россияда Карнеги жамғармаси «номақбул ташкилот» деб тан олинди
08:42 / 20.06.2024