Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ўзини яккалаш режими бекор қилинади
9 июндан Россия пойтахти Москвада коронавирус пандемияси сабабли киритилган ўзини яккалаш, сайр қилиш жадвали ва пропуск режими бекор қилинади. Бу ҳақда Москва жамоатчилик палатаси раиси Константин Ремчуковга таяниб ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Москва мэри Сергей Собянин бу ахборотни тасдиқлаган.
“Шаҳар аҳолиси, жумладан 65 ёшдан катталар ва сурункали касалликлардан азият чекувчилар кўчага ҳеч қандай чекловларсиз чиқишлари, ўз ишлари билан юришлари ва жамоат жойларига боришлари мумкин бўлади”, деб ёзган Москва мэри.
Шунингдек, 9 июндан гўзаллик салонлари, фотостудиялар, қабристонлар очилади. Шунингдек, ветеринар хизматлар ва каршеринг тўлиқ ишга тушади, таълим муассасалари очилади, театрлар, цирклар ва концерт заллари репетициялар учун ишлаши мумкин бўлади.
16 июндан кафеларнинг ёзги верандалари очилади, стоматологик клиникалар, туристик ва реклама агентликлари, риэлторлик, юридик ва консалтинг компаниялари ўз фаолиятини тиклайди. Шунингдек, кутубхоналар, музейлар, ҳайвонот боғлари ва кўргазма заллари ташриф буюрувчилар сони чекланган ҳолда ишга тушади. Спорт тадбирлари ҳам трибуналар 10 фоиздан кўпроққа тўлмаган ҳолда давом эттирилади.
Шунингдек, 23 июндан жисмоний-соғломлаштириш мажмуалари, фитнес-клублар, сув ҳавзалари, ресторанлар, кафелер, ошхоналар, СПА ва массаж салонлари, ҳаммомлар, кутубхоналар, болалар боғчалари, дарё транспорти компаниялари, болалар ва спорт майдончалари очилади.
Ниқоб қа қўлқоплар тақиб юриш меъёри ҳозирча бекор қилинмайди. Эпидемиологик вазият ёмонлашгудек бўлса, чекловлар бекор қилиниши саналари сурилиши мумкин.
Охирги маълумотларга кўра, Москвада коронавирусга чалинганлар сони 197 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда, улардан деярли ярми соғайиб кетган, 2970 киши вафот этган.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026