Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Damas олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қашқадарё вилоятида 35 ёшли Ж.Ф., алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида 38 ёшли Ў.П.ни алдаб, унга Қарши шаҳридаги МЧЖ орқали қисқа вақтда Damas русумли автомашина олиб беришини ваъда қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Қайд этилишича, у Ў.П.нинг ишончига кириб, 2019 йил 9 ноябрь куни ундан жами 54.000.000 сўм нақд пулларини олиб, ушбу пулларни олганлиги тўғрисида квитанция тўлдириб бериб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, Ж.Ф. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, фуқаро Ў.П.ни алдаб, ишончига кириб, унинг яна янги автомашина олиш нияти борлигидан фойдаланиб, унга яна шу МЧЖ орқали Damas-van (юк ташувчиси) русумли автомашина олиб беришини айтиб, уни ишонтириб, 2020 йил 24 февраль куни Ў.П.нинг жами 53.340.000 сўм нақд пулларини олиб, ушбу пулларни олганлиги тўғрисида квитанция тўлдириб бериб, пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ж.Ф., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Ж.Ф. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, келгусида фирибгарларга алданиб қолишингизни олдини олиш мақсадида, Сиздан янги автомашина харид қилаётганингизда пулларни автосалон билан ҳамкорликда хизмат кўрсатувчи банк кассасига тўлов қилишингиз сўралади”, - дейилган маълумотда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026