Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши қурилиш назорати комиссияси тузишни таклиф этди
Вазифаси кейинги уч йил ичида барпо этилган биноларни инвентаризация қилиш ва тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқлигини текширишдан иборат комиссия ташкил этиш таклиф қилинмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши “Қурилиш назорати комиссияси” тузишни таклиф этди.
Жамоатчилик кенгаши хабарига кўра, қурилиш тармоғи бир неча йил давомида турғунликда қолгани боис, кадрлар кетиб қолиши рўй берди, анъаналар ва кўникмалар ўзлаштирилишида ворисийлик бузилди, замонавий қурилиш компаниялари эса, лойиҳаларни ва қурилиш ишларини ташкил этишнинг барча нозик жиҳатларини билмасликлари мумкин.
“Лойиҳалаш ва қурилиш ишлари сифатининг эҳтимолий пасайишини назорат қилиш учун, вазифаси кейинги уч йил ичида барпо этилган биноларни инвентаризация қилиш ва тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқлигини текшириш, идоралараро экспертиза хулосалари ва бошқалар мавжудлигини ўрганишдан иборат комиссия ташкил этишни таклиф қиламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
23:09 / 04.07.2026
Зарафшон дарёси “чегарадан чиқди”: темирйўл лойиҳасида бу ҳисобга олинмаганми?
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026