Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби коронавирус пандемияси озиқ-овқат инқирозини келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди
Антониу Гутеррешнинг фикрича, давлатлар озиқ-овқат секторида ишлайдиганларни етарлича ҳимоя билан таъминлаши лозим.
Фото: AP /K.M. Chaudary
Зудлик билан чоралар кўрилмаса, дунё коронавирус пандемияси оқибатида глобал озиқ-овқат фалокатига дуч келиши мумкин, дейилади БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг таҳлилий қайдномасида.
Унинг сўзларига кўра, COVID-19 пандемияси айниқса дунёдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни озиқ-овқат хавфсизлиги ва егулик билан таъминлашни хавф остига қўяди.
"Салбий таъсирни камайтириш бўйича чораларнинг қабул қилиниши ва янги глобал рецессия натижасида мавжуд озиқ-овқат тизимлари фаолияти издан чиқиши мумкин, бу оғир оқибатларга ҳам олиб келади. Агарда зудлик билан чора кўрилмаса, мавжуд вазият глобал озиқ-овқат фалокатига айланиб кетиши мумкин", - деб ёзди Гутерреш.
БМТ бош котибининг фикрича, давлатлар озиқ-овқат секторида ишлайдиганларни етарлича ҳимоя билан таъминлаши ва гуманитар ёрдам доирасидаги зарур озиқ-овқатлар аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламига тўсиқларсиз етиб бораётганига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Гутеррешнинг таъкидлашича, савдо йўлакларини очиқ ҳолда ушлаб туриш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиш занжирининг узлуксизлигини таъминлаши зарур.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 7,2 миллиондан ошган, 411 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
07:40 / 30.03.2026
Дунё озиқ-овқат харитаси ўзгармоқда: марказда Лотин Америкаси
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
21:08 / 14.03.2026