Жаҳон | 22:30 / 10.06.2020
12915
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея КХДР билан алоқалар узилишига кимлар айбдорлигини маълум қилди 

Жанубий Кореяда шимолий кореялик қочқинларга айблов илгари сурилди. Улар Шимолий Корея билан алоқалар узилишида айбланмоқдалар.

Жанубий Корея ҳукуматининг фикрича, “Озод Шимолий Корея учун ҳаракатлар альянси” раҳбари Пак Сан Хак ва “Кхинсэм” ҳаракати раҳбари Пак Чон О Кореяаро ҳамкорлик қонунини бузишда айбдор ҳисобланади. Сеул уларнинг мамлакатда бизнес юритишига рухсатни бекор қилишни талаб қилмоқда. Таъкидланишича, шимолий кореялик қочқинлар чегара орқали Шимолга турли нарсалар, жумладан ташвиқот варақалари ва гуруч билан тўлдирилган шиша идишлар жўнатишган. Сеулнинг таъкидлашича, юқоридаги ҳаракатлар раҳбарлари шу йўл билан чегараолди туманларида яшовчи одамларни хавф остига қўйишган

Ўтган ҳафта Жанубий Корея мудофаа вазирлиги Сеул қонун даражасида фаолларга чегарадан варақалар беришни тақиқламоқчилигини маълум қилган. Сеул юқорида келтириб ўтилган ҳолатлар учун алоқаларни узмоқчи бўлган Пхеньянга шу тариқа жавоб беришни режалаштирган.

9 июнда Шимолий Корея Жануб билан барча алоқа линияларини узиб қўйди. Бундан аввалроқ эса Пхеньяннинг Сеул билан барча, жумладан ҳарбий ва икки давлат раҳбарлари ўртасидаги каналлар бўйича мулоқотни тўхтатиш ҳақидаги фармойиши пайдо бўлган.

Мавзуга оид