Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк валюта айирбошлаш банкоматини излаш бўйича телеграм ботни ишга туширди
Марказий банк валюта айирбошлаш банкоматларини энди янги телеграм бот орқали излаш имкониятини тақдим этди.
Марказий банк томонидан автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматларининг жойлашув манзили бўйича @uz_avtovash_bot телеграм боти ишга туширилди.
Регулятор хабарига кўра, бу жисмоний шахсларга валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишда янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қилинди.
Қайд этилишича, ушбу бот орқали 24/7 режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматларини банклар ва ҳудудлар кесимида излаш (шаҳар ва туман бўйича) имконияти мавжуд.
Банкоматлар жойлашган манзиллар тўғрисидаги маълумотлар доимий янгиланиб турилади, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
20:41 / 08.05.2026
Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади
17:55 / 29.04.2026