Ўзбекистон | 21:10 / 10.06.2020
10662
3 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз» тарихида илк марта «Ernst & Young» томонидан МҲХС аудит хулосаси берилди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбекнефтгаз» АЖда халқаро аудиторлик компанияларини жалб қилган ҳолда мустақил ташқи аудит ўтказилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбекнефтгаз» АЖда халқаро аудиторлик компанияларини жалб қилган ҳолда мустақил ташқи аудит ўтказилди.

Штаб квартираси Лондонда жойлашган «Ernst & Young» – дунёдаги йирик аудитор-консалтинг компанияларидан бири ҳисобланади. Жаҳондаги 150 мамлакатдаги йирик корхоналар фаолияти бўйича аудит ўтказадиган ушбу компания «Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолияти бўйича ўз аудит хулосасини берди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, Ўзбекнефтегаз» АЖ, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, газни қайта ишлаш заводида Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш бўлимлари ташкил этилди.

«Ўзбекнефтегаз» АЖда халқаро корпоратив кредит рейтингини олиш хамда хорижий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш мақсадида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, унга мувофиқ «Ўзбекнефтегаз» АЖ 2016 – 2019 йил учун барча консолидациялашган молиявий ҳисоботлари халқаро рейтинг агентлигига тақдим этилмоқда.

Ушбу аудит хулоса орқали «Ўзбекнефтгаз» АЖ халқаро рейтинг агентликлари, молиявий ва юридик консультантлар билан ҳамкорликда корпоратив кредит рейтингини олиш, савдолар, активлар рентабеллиги, активлар ва мажбуриятларнинг айланиши даражаси ҳамда бошқа кўрсаткичлар бўйича халқаро амалиёт асосида белгиланадиган минимал талабларни амалиётга жорий этишни мақсад қилган.

Шунингдек, жорий йилда ҳисоб ва ҳисобот бўйича халқаро стандартлар (ISAR)нинг тамойиллари ва талабларига мувофиқ ҳисобот эълон қилишнинг корпоратив стандартларини жорий этиш, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (IFRS)ни қўллаш ҳамда ҳар чоракда фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича молиявий ҳисобот тузиш ва эълон қилиш ҳам режалаштирилган.

Глобал ҳисобот ташаббуси (GRI)га мувофиқ, шу жумладан иқтисодий, ижтимоий ва экологик масалалар бўйича ҳисобот чоп этиш ишлари ҳам амалга оширилиши белгиланди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

 

Мавзуга оид