Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ташрифи давомида берилган топшириқлар асосида Сўх туманида электр таъминоти яхшиланмоқда
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5–6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятнинг чегарадош ҳудуди бўлган Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, бугунги кунда тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, туман аҳолисининг эҳтиёжларини қондириш борасида кўплаб таклифлар асосида аниқ дастурлар ишлаб чиқилди.


Ўз навбатида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан туманнинг электр таъминоти тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, аҳолининг электр таъминоти борасидаги муаммолари ўрганилди ҳамда уларни бартараф қилиш чора–тадбирлари белгилаб олинди.


Бугун “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан юқорида белгилаб олинган чора–тадбирларни жойида амалга ошириш ҳамда имкон қадар тез фурсатларда туманнинг электр таъминотидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган электр қурилмалари жумладан, турли қувватдаги 16 дона трансформатор пункти, 79 км узунликдаги замонавий электр узатиш кабеллари, 80 дона темир–бетон таянчлар, 1 200 дан ортиқ изоляторлар, 10 турдаги электр қурилмалари Сўх туманига юборилди.


Мазкур таъмирлаш ва янги қуриш ишларини бажаришдан кутилган мақсад, Сўх тумани аҳолисининг электр энергиясига бўлган талабини тўла қондириш ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминлашдан иборатдир.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ
Матбуот хизмати
Мавзуга оид
15:00 / 02.07.2025
“Fitch Ratings” агентлиги “Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ нинг халқаро кредит рейтингини "BB, БАРҚАРОР" даражасига оширди
15:00 / 17.05.2025
Ўзбекистон электр тақсимлаш инфратузилмасини модернизация қилиш учун Жаҳон банкидан 100 млн доллар жалб қилади
19:00 / 26.04.2025
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
21:41 / 25.04.2025