Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда 19 ёшли йигит сувда чўкиб вафот этди
Хонқа туманидаги “Шовот” каналида 19 ёшли йигит чўкиб кетган.
Бугун, 10 июнь куни Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Хонқа туманидаги “Шовот” каналида 19 ёшли йигит чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ушбу ҳолатга унинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Хабар юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган. Сувда қутқарув гуруҳи томонидан амалга оширилган қидирув ишлари натижасида ҳодиса содир бўлган ҳудуддан фуқаро А.С.нинг жасади топилган.
Юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ота-оналар томонидан ўз болаларини қаровсиз қолдирмаслигини ҳамда шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўраб қолган.
Мавзуга оид
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
11:40 / 08.06.2026