Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple янги моделдаги тўққизта iPhone чиқаришни режалаштиргани маълум бўлди
Шунингдек, йил охирига қадар iOS 14 операцион тизими тақдим этилиши айтилмоқда.
Фото: REUTERS / Mike Segar/File Photo
Apple йил охирига қадар тўққизта янги iPhone моделларини ишлаб чиқаришни режалаштирган. Бу ҳақда MySmartPrice портали хабар берди.
Порталнинг ёзишича, Евросиё иқтисодий комиссияси Apple смартфонларининг тўққизта моделига сертификатларни қайд этган. A2172, A2176, A2341, A2342, A2399, A2403, A2407, A2408 ва A2411 рақамлари iPhone 12 сериясидаги гаджетларга тегишли эканлиги айтилмоқда.
Тахмин қилинишича, иккита рақам iPhone 12 ва iPhone 12 Max, қолганлари эса iPhone 12 Pro ва iPhone 12 Pro Max серияларидаги смартфонларга тегишли.
Шунингдек, йил охирига қадар iOS 14 операцион тизими тақдим этилиши айтилмоқда.
Эслатилишича, iPhone 12 туркумидаги смартфонлар тақдимоти сентябрда бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси сабабли тақдимот икки ойга кечиктирилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
18:02 / 08.05.2026
Apple голографик дисплейли iPhone ишлаб чиқмоқда
09:26 / 21.04.2026
Apple’да тарихий алмашинув: Тим Кук кетмоқда
23:34 / 18.04.2026