Жаҳон | 20:18 / 11.06.2020
5944
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Халқаро жиноят суди мансабдорларига қарши санкциялар тайёрламоқда

Фармонга мувофиқ, давлат департаменти ва адлия вазирлиги ХЖСнинг санкцияга тушган амалдорларининг АҚШ ҳудудидаги молиявий активларини тўхтатиб қўйиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, улар АҚШ ҳудудидаги кира олмайди.

АҚШ президенти Дональд Трамп давлат департаменти ва молия вазирлигига Халқаро жиноят суди (ХЖС) мансабдорлари ҳамда АҚШ ва унинг иттифоқчиларига нисбатан суриштирув ўтказадиган ҳар қандай жисмоний шахсларга қарши санкциялар киритиш ваколатини берувчи фармонга имзо чекди.

Санкциялар хусусан, АҚШнинг Афғонистондаги ҳаракатлари юзасидан суриштирув ишларида қатнашаётган ХЖСнинг юқори лавозимдаги амалдорларига нисбатан жорий этилади.

"ХЖС АҚШга нисбатан ўзининг жиддий коррупцион таркибдан иборат сиёсий мақсаддаги суриштирувларини давом эттирмоқда", дея қайд этилган Оқ уй томонидан.

Фармонга мувофиқ, давлат департаменти ва адлия вазирлиги ХЖСнинг санкцияга тушган амалдорларининг АҚШ ҳудудидаги молиявий активларини тўхтатиб қўйиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, улар АҚШ ҳудудидаги кира олмайди.

Халқаро жиноят судида мингга яқин ходим фаолият кўрсатади, уларнинг неча нафарига нисбатан санкция киритилиши ҳозирча аниқ эмас.

Мавзуга оид