Жамият | 15:21 / 11.06.2020
11952
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз»: «UNG Petro» юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ёқилғи қўйиш хизматини ишга туширди

Фото: Ўзбекнефтгаз

«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли «UNG» миллий бренди остида нефть ва газ маҳсулотларини сотишни амалга оширувчи ёқилғи қўйиш шохобчалари тармоғини бирлаштирувчи «UNG Petro» корхонаси 2020 йил 21 майдан юридик шахсларга ҳам хизмат кўрсатишни бошлади.

Барча юридик шахслар корхона билан шартнома имзолашлари, тўловни пул ўтказиш йўли билан амалга оширишлари ҳамда тегишли пластик карточкалари орқали ёқилғи қўйиш станциялари хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Шартнома тузиш, хизмат кўрсатиш шартлари, ёқилғи қўйиш станцияларида сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ маълумотларни +998 90 008-68-88 телефон рақами ва телеграмдаги @UNG_Petro_Bot боти орқали олишингиз мумкин.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид