Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия бош вазири истеъфога чиқарилди
Сурия президенти Башар Асад бош вазир Имад Ҳамисни истеъфога чиқарди. Ҳамис ушбу лавозимни 2016 йил июндан бери эгаллаб келаётганди.
Бош вазирнинг истеъфога чиқарилиши кутилмаган ҳолат бўлган, унинг сабаблари маълум қилинмаган. Бу ҳақда Асаднинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинган.
Ҳамиснинг ўрнини жамоат ишлари ва уй-жой қурилиши вазири Ҳусайн Арнус ўз вазифаларига қўшимча равишда вақтинчалик эгаллаб туради.
Шу билан бирга Сурия ҳукумати тарқатилмайди, у жорий таркибда кейинги парламент сайловларигача ишлайди. Ушбу сайловлар коронавирус пандемияси сабабли бир неча марта кўчирилганди. Охир натижада уни 19 июлда ўтказишга қарор қилинган.
2016 йил апрелда Сурияда ўтган парламент сайловлари натижасида Башар Асаднинг “Баас” партияси иттифоқчилар билан бирга Халқ кенгашидаги 250 ўриндан 200 тасини эгаллаган. Шу йили собиқ энергетика вазири Имад Ҳамис бош вазир этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
20:27 / 28.02.2026
Яқин Шарқдаги можаронинг илк куни: Эрон, Сурия, Ироқ ва БААда қурбонлар қайд этилди
13:09 / 28.02.2026
Бундестаг Германияда бошпана бериш қоидаларини қатъийлаштирди
18:35 / 08.02.2026
Башар Асад ҳокимият тепасидаги сўнгги кунларини ўйин ўйнаб ўтказган - ОАВ
10:04 / 31.01.2026