Трамп АҚШнинг янги гипертовушли ракетаси ҳақида маълумот берди
Пентагон аввалроқ АҚШ гипертовушли қурол яратиш борасида Россия ва Хитойдан ортда қолаётганини билдирганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг янги гипертовушли ракеталари диаметри 70 сантиметрли нишонни 1600 километр масофадан уриши мумкинлигини айтди.
"Биз юзлаб янги кемалар, бомбардимончилар, реактив қирувчилар ва вертолётлар, янги танклар, ҳарбий сунъий йўлдошлар, реактив ракеталар, ҳатто дунёдаги энг тезучар ракетадан 17 баравар тез ҳаракатланувчи ва нишонни марказий нуқтадан 14 дюйм атрофида (35 сантиметр) 1000 миль (1600 километр) масофадан урувчи гипертовушли ракетани қурмоқдамиз", - деди Трамп Вест Пойнт ҳарбий академияси битирувчилари олдида қилган чиқиши чоғида.
АҚШ президенти бу ракета қачон тайёр бўлишига аниқлик киритмади.
Пентагон аввалроқ АҚШ гипертовушли қурол яратиш борасида Россия ва Хитойдан ортда қолаётганини билдирганди.
Маълумот учун, Lockheed Martin корпорацияси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари учун янги ARRW ракетасини ишлаб чиқиш мақсадига 988,8 миллион доллар олган бўлиб, ракетани ишлаб чиқиш Орландо шаҳрида бошланади ва 2022 йил 31 декабрда ниҳоясига етиши лозим.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024