Ўзбекистон | 13:10 / 13.06.2020
5345
1 дақиқада ўқилади

Янги ўқув йилидан ЎзМУ, СамДУ ва УрДУда математик инжиниринг таълим йўналишида кадрлар тайёрланади

Мазкур йўналиш битирувчиларига "муҳандис-математик" ва "математика-механика ўқитувчиси" қўш (дуал) квалификациялари берилади.

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қатор университетларда "Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича)" таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш бошланади.

Қайд этилишича, бу республика саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг техник-технологик масалалари ечимини математик усуллар ва моделлаштириш орқали ҳал этишга қодир бўлган малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида амалга оширилади.

Университетлар:

Ўзбекистон Миллий университети;

Самарқанд давлат университети;

Урганч давлат университетида.
  
Мазкур йўналиш битирувчиларига "муҳандис-математик" ва "математика-механика ўқитувчиси" қўш (дуал) квалификациялари берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид