Йўлларда ётиқ чизиқларни чизишда «термопластик»дан фойдаланиш таклиф қилинди
Автомобиль йўлларида ётиқ чизиқларни чизишда “термопластик”дан фойдаланиш таклиф этилди.
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида автомобиль йўлларида ётиқ чизиқларни (разметка) чизишда “термопластик”дан фойдаланиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Қайд этилишича, автомобиль йўлларида ётиқ чизиқлар йўлларда узоқ вақт турмайди, йўл белгилари куннинг кечки пайти кўринмайди. Ҳайдовчиларга бу талайгина муаммоларни туғдирмоқда. Бунинг сабаби сифатсиз бўёқларнинг қўлланилиши ва йўл белгиларининг нур қайтариш хусусиятининг пастлигидир.
“Ётиқ чизиқларни чизишда ҳозирда қўлланиб келинаётган сифатсиз бўёқлардан воз кечиб дунёда кенг қўлланилаётган қуйма “термопластик”ни ишлатишни кенг йўлга қўйиш айни муддао. Термопластикнинг йўлга чизилиш технологияси қийин эмас, унинг таркибида махсус нур қайтарувчи кукунлар ҳам мавжуд.
Йўл белгиларига келсак, уларни барчасини сифатли нур қайтарувчи қоплама билан қоплаш зарур. Зеро, бу борада юртимизда мутахассислар ҳам йўқ эмас ва кўп маблағ талаб этмайди”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ётиқ чизиқларни (разметка) чизишда “термопластик”дан фойдаланиш таклиф қилинган.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024